10:32 / 23.10.2022
8214

Тошкентдаги омборхоналарнинг бирида ёнғин рўй берди

Фото: Kun.uz

23 октябр куни Тошкентнинг Чилонзор туманидаги омборхонада ёнғин юз берди.

ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, соат 09:08 да туманнинг Чорбоғ кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи 09:16 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 09:22 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида омборхонанинг очиқ ҳудудида тахминан 150 квадрат метр майдондаги маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Хабарда ёнғин қандай омборхонада рўй берганига аниқлик киритилмаган.

Top