Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарши шаҳрида аммасининг уйига бориб қотилликка қўл урган 18 ёшли йигитга суд ҳукм ўқилди
Суд ҳукмига кўра аммаваччасининг қотилига айланган йигит 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини олган.
2022 йил 31 май куни номаълум шахс Қарши шаҳридаги Комилон” МФЙда жойлашган хонадонлардан бирига босқинликка киргани ва 1995 йилда туғилган йигитни ўлдириб чиқиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган суриштирувларда босқинчилик ва қотилликни 11-синф ўқувчиси содир этгани аниқланган.
Маълум бўлишича 2004 йилда туғилган йигит ўз аммасининг уйига босқинчиликка тушган ва аммаваччасини ўлдирган.
Қарши шаҳар прокуратураси томонидан гумонланувчи О.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (оғирлаштирувчи ҳолатда қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганди.
Nasaf TV’да хабар берилишича, Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида ўтказилган суд мажлисида судланувчига ҳукм ўқилган. Судья айбланувчининг жиноятни вояга етмасдан аввал содир этгани, қилмишига пушаймонлиги ҳамда жабрланувчи томон даъвосидан воз кечганини инобатга олиб, унга 12 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини берган.
Мавзуга оид
11:10 / 23.06.2026
Қаршида ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредит эвазига 200 доллар сўраган вақтда ушланди
09:15 / 10.06.2026
Терроризмни молиялаштирган 8 нафар шахсга суд ҳукми ўқилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026