Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида фуқарога имтиёзли кредит расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, пул талаб қилган ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс хизмат хонасида пул маблағини қабул қилаётган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланган.
Бошқарма хабарига кўра, ҳоким ёрдамчиси камбағалликни қисқартириш дастури доирасида ажратилган 33 миллион сўмлик имтиёзли кредитни бошқа маҳаллада яшовчи фуқаро номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига у фуқародан 200 АҚШ доллари талаб қилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси учинчи қисми «в» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов кетмоқда.











