Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада газ омборлари деярли тўлди
Европада қиш мавсуми учун захира қилинадиган газ миқдори эҳтиёжлардан ошиб кетди.
Узоқ вақт давомида Россия газига қарам бўлган Европа ўз омборларини тўлдириш мақсадида бутун дунёдан суюлтирилган табиий газни импорт қилди. Натижада, суюлтирилган табиий газ етказиб бериш миқдорининг фаол ўсиши ва об-ҳаво шароитининг қулай келиши ортиқча ёқилғи тўпланишига сабаб бўлди. Ҳозирги вақтда Европа мамлакатларидаги ерости газ омборлари иситиш мавсуми бошланмасидан олдин деярли тўлган.
Италиянинг Illumia энергетика компанияси етакчи таҳлилчиси ва катта метеорологи Жакомо Масато сўзларига кўра, ортиқча ёқилғи ҳажми билан боғлиқ вазият камида декабргача сақланиб туради. Унинг таъкидлашича, ноябрь ойида Европада об-ҳавонинг кескин совиб кетиши эҳтимоли паст.
Gas Infrastructure Europe маълумотларига кўра, Европа газ омборлари 93,79 фоизга тўлдирилган. Бошқа давлатларга қараганда газ таъминотига кўпроқ қарам бўлган Германиядаги омборлар 97,7 фоизга тўлган. Бунинг замирида табиий газ нархи ҳам кескин тушиб кетди. 24 октябрдан бери биржалардаги 1000 куб.м. табиий газ нархи 1000 доллар атрофида айланмоқда.
Мавзуга оид
09:00
Европада иссиқлик тўлқини қурбонлари сони 10 мингдан ошди
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
09:44 / 08.07.2026
Анқарада НАТО саммити: Украина ва Европа хавфсизлиги кун тартибида
10:00 / 06.07.2026