Ўзбекистон | 11:52 / 31.10.2022
18611
2 дақиқада ўқилади

«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

Бугун республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. 

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳаво ҳарорати кундузи 13-18 даража илиқни ташкил этади, жанубда ва чўл ҳудудларда 19-21 даража иссиққача бўлади.

Эртага республика шимолига нам булутли массивлар кириб келиши бошланади, бунинг ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси ва кечга томон Хоразм вилояти бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ўзбекистон қолган ҳудудларида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража илиқни, кундуз куни 16-21 даража илиқни ташкил этади, жанубда ва чўл ҳудудларида 23-25 даража иссиққача бўлади.

Чоршанба куни мамлакат барча ҳудудлари нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Республика бўйича ёмғир ёғади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади. Шимоли-ғарбий ҳудудларда бироз ёмғир ёғади. Кундузги ҳарорат 12-17 даража илиққача пасайиши кутилмоқда.

Пайшанба ва жума кунлари республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади. Ушбу кунларда ҳарорат кечалари 5-10 даража илиқни, кундуз кунлари 12-17 даража илиқни ташкил этади.

31 октябр-2 ноябрда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Мавзуга оид