Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» аёлларни полиция бўлимига ишга олди
«Толибон» ҳаракати Афғонистон муваққат ҳукумати қошидаги Ички ишлар вазирлигининг жамоат хавфсизлиги бўлимига аёлларни ёллади.
Фото: moi.gov.af
Вазирлик баёнотига кўра, айни пайтда мазкур қисмда 100 нафар хотин-қиз хизмат қилиш учун ўқитилмоқда.
«Толибон» аёлларнинг полициядаги вазифалари нимадан иборат бўлиши ҳақида расман изоҳ бермади. Бироқ, экспертлар фикрига кўра, улар аёлларнинг норозилик намойишларига қарши туриш учун ишлатилиши мумкин.
«Бу «Толибон» томонидан аёлларнинг норозилик намойишлари ва йиғилишларининг олдини олиш тактикаларидан бири. «Толибон» бу билан аёлларга нисбатан зўравонликларга жамоатчилик реакцияси қандай бўлишини назорат қилмоқчи», - дейди аёллар ҳуқуқлари фаоли Муҳадиса Амина.


«РИА Новости» тасарруфига тушган видеода, аёллар машғулот пайтида қалқон ушлаб, дубулға кийиб олгани кўринади, бундай воситалар намойишларни тарқатишда ишлатилади.
«Толибон» ҳукумат тепасига келганидан сўнг, аёлларга нисбатан бир қатор чекловларни жорий қилди, жумладан, уларга рўмолсиз кўчада юриш ва машиналарга чиқиш, олтинчи синфдан кейин мактабга бориш тақиқланди. Бундан ташқари, эркаклар ва аёлларнинг кўнгилочар боғларига бирга бориши ҳам тақиқланган эди.
Мавзуга оид
23:16 / 06.01.2026
Ўзбек тилининг Афғонистонда қўлланишига чеклов жорий этилмади – ТИВ
08:55 / 30.12.2025
Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна гуманитар ёрдам етказди
21:38 / 27.12.2025
Афғонистон Тожикистон билан чегарадаги воқеалар бўйича текширув бошлади
13:38 / 26.12.2025