Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда уй-жойни ижарага бериш хизмати нархи бир ойда қанчага ошгани айтилди
Уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари бир ойда ўртача 16,1 фоизга ошган.
Фото: Kun.uz
2022 йилнинг октябрь ойида уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари сентябрь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 16,1 фоизга ошган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бунда энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлса - 51,6 фоиз, энг паст ўсиш 1 фоиз билан Хоразм вилоятида кузатилган.
Уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 20,9 фоизга ошгани кузатилган.
Уй-жойларни ижарага бериш хизматлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан, яъни йиллик нисбатда ўртача 24,2 фоизга ошган.
Мавзуга оид
15:43 / 19.05.2026
Айрим қарзлар нотариус орқали ундирилади
08:44 / 18.05.2026
Тошкентда ижара бозори уй-жой сотувидан тезроқ ўсмоқда
18:42 / 03.05.2026
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари янги тизим асосида ижарага берилади
18:34 / 26.04.2026