Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
Қарор лойиҳасига кўра, туризм соҳасида фаолият юритаётган барча жойлаштириш воситаларини, шу жумладан дала ҳовлиларнинг ягона электрон базаси яратилиши белгиланмоқда. 2027 йил 1 январдан улар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг нархини ягона платформага доимий киритиб бориш мажбурий ҳисобланади.
Фото: Olx.uz
Туризм соҳасида яширин иқтисодиётни қисқартириш, хизматлар шаффофлигини таъминлаш ва рақамли ҳисобга олиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага кўра, туризм соҳасида фаолият юритаётган барча жойлаштириш воситаларини, шу жумладан дала ҳовлиларнинг ягона электрон базаси яратилиши белгиланмоқда.
Жисмоний ёки юридик шахсларга тегишли бўлган, мижозларга вақтинчалик жойлаштириш ва қўшимча хизматлар кўрсатиш учун фойдаланиладиган якка тартибдаги турар жой ёки ҳовли-жойлар жойлаштириш воситалари деб эътироф этилади. Бунда туристик дала ҳовлиларга жойлашган мижозлардан туристик йиғим ундирилмайди ва туристик дала ҳовлиларда хизмат кўрсатиш учун алоҳида лицензия ёки рухсатнома олиш талаб этилмайди.
2027 йил 1 январдан жойлаштириш воситалари томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг нархини Миллий туризм ягона платформасига доимий киритиб бориш мажбурий ҳисобланади.
Туризм қўмитаси Солиқ қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда платформага киритилмаган жойлаштириш воситалари ва туристик дала ҳовлилар томонидан амалга оширилаётган ноқонуний фаолият тўғрисида солиқ органларининг ахборот тизими орқали хабар берган жисмоний шахсларга, ушбу маълумотлар асосида ўтказилган текширув натижаларига кўра ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда, ундирилган жарима суммасининг 30 фоизи миқдорида мукофот пули тўлаш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ноқонуний фаолият юритаётган шахслар ва объектлар тўғрисида хабар берган фуқаро шахсини сир сақланишини таъминланади хамда жариманинг қолган ундириладиган қисми белгиланган тартибда тақсимланади.
Лойиҳа муҳокамаси 2026 йил 7 майгача давом этади.
Мавзуга оид
11:41 / 25.04.2026
Марокаш туризмни кучайтириш учун йирик мегалойиҳа очди
22:05 / 23.04.2026
500 йил одамлардан яширилган шаҳар ва Буюк девор сирлари – Чин юртига сафар
22:08 / 16.04.2026
Самарқанддаги 9 гектар майдонда янги Ипак йўли музейи барпо этилади
10:03 / 09.04.2026