Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Россия қўшинлари Қрим шимолида окоплар қазишни бошлади
Россия қўшинлари аннексия қилинган Қрим шимолида ва Херсон вилоятида окоплар қазишни бошлади. Бу ҳақда Украина оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Шунингдек, очиқ манбалардаги разведка бўйича мутахассис (OSINT) Бенжамин Питтет ҳам тегишли маълумотларни эълон қилди. У Twitter’да сунъий йўлдош суратларини жойлаштирди, уларда Қрим шимолида окоплар қазилаётганини кўриш мумкин.
Бундан олдин Европа Иттифоқи Қримдаги кузги чақирув кампаниясини танқид қилганди.
Қрим татарлари атайлаб ва ноқонуний равишда Россиянинг Украинага қарши ҳарбий агрессиясида иштирок этмоқда, деб хабар қилди Европа дипломатик хизмати Россияда кузги муддатли ҳарбий хизматга чақирув бошланган куни.
Брюсселда Европа ташқи сиёсат хизмати вакили «бугунги ҳаракат Россия томонидан яна бир халқаро ҳуқуқ бузилишидан далолат беради» деди. У Россия ноқонуний равишда аннексия қилинган Украина ҳудудларида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаши кераклигини, сабаби БМТга аъзо эканини, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолиги эса унга алоҳида масъулият юклашини таъкидлади.
Шу билан бирга, Брюссел қрим-татарларнинг ҳуқуқлари поймол этилишини қайд этди. Бу халқ вакиллари «Россиянинг сафарбарлик тўғрисидаги фармонини бажариш чоғида қасддан ва номутаносиб равишда таъқиб қилинмоқда», шунингдек, «Россиянинг Украинага қарши ҳарбий агрессиясига зўрлик билан жалб қилинмоқда», дейилади баёнотда.
Мавзуга оид
15:21 / 07.06.2026
Украина армияси Қримга олиб борувчи трассани ўлим йўлига айлантирди
20:08 / 04.06.2026
Москвадан Қримга кетаётган йўловчи автобус зарбага учради
14:39 / 31.05.2026
Украина Таганрог портида танкер, икки самолёт ва «Искандер» тизимини йўқ қилди
11:05 / 31.05.2026