Россия ҳаво ҳужумидан мудофа кучлари 4 июлга ўтар кечаси мамлакатнинг 18 та региони, аннексия қилинган Қрим, Азов денгизи ҳамда Қора денгизи узра Украинанинг 389 та дронини тўхтатган ва йўқ қилди, деб хабар берди Россия мудофаа вазирлиги. Россияга жами қанча дрон ҳужум қилгани маълум эмас, ҳарбий идора ҳисоботида фақат тўхтатилган дронлар ҳақида гап кетади.
Петербург ва Ленинград области. Петербург губернатори Александр Беглов шаҳарга кенг кўламли ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берди. Унинг сўзларига кўра, шаҳарда ва област ҳудудида жами 72 та дрон уриб туширилган, улардан бири Петергофга қулаган. Вайронгарчиликлар ва жабрланганлар ҳақида айтилмаган.
Шунингдек, Петербургнинг Киров районидаги нефт терминали ҳудудига ҳам зарба берилган. «Бумага» ва Astra нашрлари терминалда ёнғин чиққани акс этган фото ва видеоларни эълон қилган.
Петербург нефт терминали Петербургнинг асосий порти яқинида жойлашган бўлиб, темирйўл, қувурлар ва денгиз йўли орқали нефт ҳамда нефт маҳсулотларини ташишдаги муҳим тугун вазифасини ўтайди. Киров районидаги ушбу объектда 3 июн куни, Петербург халқаро иқтисодий форуми очилиши кунида амалга оширилган ҳужумдан кейин ҳам йирик ёнғин рўй берганди.
Astra нашри аниқлик киритишича, нефт сақланувчи резервуарлар эмас, терминал яқинидан ўтган темирйўлдаги цистерналар ёниб кетган. Расмийларга кўра, «техноген оқибатлар» аллақачон бартараф этилган. Яраланганлар йўқ. «Бумага» нашри терминал узра тутун кўтарилмаётганини ёзган.
Ленинград области губернатор Александр Дрозденко хабар беришича, Висоцк порти ҳудудига уриб туширилган дронлар парчалари тушган. Регионнинг бир неча районларида хусусий уйлар шикастланган. Маҳаллий аҳоли вакилларидан бир киши жароҳатланган: ушбу аёлга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган, у шифохонага ётишдан бош тортган.
Украина президенти Володимир Зеленский Петербургга ҳужум юзасидан маълумот берди. «Украина мудофаа кучлари Россия уруши учун даромад келтирувчи портнинг нефт инфратузилмасига зарба берди, шунингдек, муҳим ҳарбий нишон – Кронштадтга ҳам зарба берилди. Украина давлат чегарасидан масофа – 850 километрдан ортиқ», – деган у ижтимоий тармоқларда.
Украина қуролли кучлари бош штаби гап РФ Болтиқ флоти «Кронштадт» базаси пункти ҳақида кетаётганини қўшимча қилган. Идора порт ҳудудида ёнғин чиққанини тасдиқлаган.
Украинларнинг Петербургга ҳужуми фонида

















