Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МДҲ фильмларини намойиш қилиш учун онлайн платформа ишга туширилади
МДҲ давлатлари киностудиялари томонидан суратга олинган фильмларни онлайн ва бепул томоша қилиш имконияти яратилади.
Минскда «Листапад» кинофестивали доирасида бўлиб ўтган МДҲ давлатлари киностудиялари директорлари кенгашида фильмларни намойиш этиш учун ягона платформа яратиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Режага кўра, МДҲ давлатларида суратга олинган фильмлар ихтисослаштирилган платформага жойлаштирилади ва уларни онлайн ва бепул томоша қилиш имконияти берилади.
Кенгашда МДҲ давлатлари киностудияларининг халқаро ижодий уюшмасини ва Кинематографлар ижодий уюшмасининг «Олтин фильмлар тўплами»ни яратиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Кенгаш ишида Беларус, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.
Беларусда 4-11 ноябрь кунлари бўлиб ўтган «Листапад» кинофестивалида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон киностудияларининг сўнгги, шунингдек, совет давридаги классик фильмлари намойиш этилди.
Мавзуга оид
10:30 / 29.06.2026
Энди кино соҳасидаги тадбиркорлар хавф даражаси бўйича баҳоланади
17:43 / 19.06.2026
МДҲ ҳарбий штаб бошлиқлари Остонада учрашди
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
15:10 / 01.06.2026