Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ тизимига контракт асосида ҳарбий хизматга қабул қилиш тартиби эълон қилинди
Фавқулодда вазиятлар вазирининг “Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.
Буйруқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартибини белгилайди.
Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга саралаш тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
- дастлабки ўрганиш (ҳужжатларни йиғиш ва ўрганиш, суҳбат);
- жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
- психологик ўрганиш (номзодлар интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш);
- тиббий кўрик;
- мувофиқлаштиришдан ўтказиш ёки махфий маълумотлар билан ишлаш учун рухсатнома расмийлаштириш.
Низом қабул қилиниши саралаш тадбирлари ўтказилиши ҳуқуқий асоси ҳисобланиб, тадбирлар шаффофлик, очиқлик ва тенглик тамойилларида ўтказилишини таъминлайди, бу вазирлик тизимига муносиб номзодларни танлаб олиш имконини беради.
Саралаш тадбирларидан мувафаққиятли ўтган номзодлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт асосида ҳақиқий ҳарбий хизматга қабул қилинади.
Мавзуга оид
18:37 / 02.05.2026
Фарғона ва Сурхондарёда сел кузатилди, Самарқандда кўчаларни сув босди
13:45 / 26.04.2026
Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди
23:08 / 18.04.2026
Қорақалпоғистонда ЙТҲ натижасида автомобил салонида қисилиб қолган ҳайдовчи қутқарилди
21:10 / 04.04.2026