Ўзбекистон | 08:40 / 15.11.2022
3006
1 дақиқада ўқилади

Марказий Осиё - Хитой соғлиқни сақлаш саноати альянси тузилди

“Шанхай ЭКСПО - 2022” халқаро кўргазмаси доирасида “Марказий Осиё - Хитой соғлиқни сақлаш саноати альянси” тузилгани эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: Dunyo

Янги тузилган альянс Марказий Осиё беш мамлакати ва Хитой ўртасида фармацевтика ҳамда соғлиқни сақлаш саноатида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, икки ва кўп томонлама савдосини такомиллаштириш, аъзо мамлакатлар аҳолисини юқори сифатли арзон маҳсулотлар билан таъминлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўзаро сармоялар киритиш, эпидемиялар олдини олиш ва улар билан курашиш борасида ўзаро алоқаларни жадаллаштиришга хизмат қилади.

ХХР Тижорат вазирлиги, Хитой Тиббиёт ва соғломлаштириш маҳсулотлари савдо палатаси, Хунцяо форуми котибияти ва «Синьхуа» ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари У.Эгамов иштирок этди. 

Мазкур альянсни ташкил этиш ташаббуси 2022 йил 25 январь куни Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлиги 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган онлайн саммит давомида илгари сурилган эди.

Мавзуга оид