Залужний фронтдаги энг қайноқ нуқталарни маълум қилди
Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари генерал Марк Милли билан телефон орқали суҳбатда фронтдаги қайноқ нуқталарни айтиб ўтди.
Душман, Залужнийнинг сўзларига кўра, Белогоровка-Соледар-Бахмут-Майорск ва Авдеевка-Опросное-Водяное-Пески-Маринка-Павловка йўналишларида энг фаол ҳужумни амалга оширмоқда.
Шу билан бирга, у, умуман олганда, «вазият барқарор ва назорат қилиниши мумкин» эканлигини таъкидлади.
«Мудофаа кучлари, оккупацион қўшинларнинг қаттиқ қаршилигига қарамай, Харкив йўналишида ҳужум амалиётларини давом эттирмоқда», — деб ёзди Залужний Telegram'да телефон орқали суҳбат ҳақида маълум қилиб.
Бундан олдин Залужний Россия армиясининг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўққа чиқарилганини билдирганди.
«2022 йил қиши - аллақачон жаҳон тарихининг бир қисмига айланди», — деб ёзган у ўзининг Telegram-каналида.
«Душманнинг кучли зарбасига дош бердик. Биз украиналик бўлиш, озодлигимиз учун курашиш учун жасоратга эга бўлиш нимани англатишини кўрсатдик. Шиддатли жангларда, рус снарядларининг пўлат ёмғири остида юртимизнинг ҳар бир бўлагини маҳкам ушлаб турдик. Биз душман босқинини тўхтатдик ва рус армиясининг енгилмаслиги ҳақидаги афсонани йўққа чиқардик. Мана энди ўзимизникини қайтаряпмиз. Бизни ҳеч ким ва ҳеч нарса тўхтата олмайди», дея таъкидлаб ўтди Залужний.
24 феврал тонгида Залужнийнинг мақсади иккита эди. Биринчидан, Киевни ушлаб қолиш. Иккинчидан, Россия армиясини мамлакат ичкарисига жалб этиш ва унинг таъминот линиясидаги заиф нуқталардан фойдаланиш.
Мавзуга оид
18:24
Биринчи зарбада Брянсккача: Украина илк марта ATACMS баллистик ракетаси билан Россия ҳудудига зарба йўллади
18:21
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
15:05
Дума Украинада жанг қилаётганларнинг қарзидан кечиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
13:31