Жамият | 13:48 / 16.11.2022
18447
2 дақиқада ўқилади

“Болалар мени “пакана” деб масхара қилишади, уришади” – жисмоний ривожланишда ортда қолаётган ўсмир кечинмалари

Алижон 13 ёшда. Уни кўрган одам 4-5 яшар бўлса керак деб ўйлайди. Моддалар алмашинувининг етишмовчилиги натижасида ривожланишдан ортда қолаётган Алижон тенгдошлари қатори мактабга боролмайди. Оддий ручкани тутишга ҳам қийналишидан ўкинади.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

“Ҳамма ўртоқларим мени масхара қилишади. Нега бўйинг кичкина, деб сўрашади. Тенгдошларим билан ўйнолмайман. Кўчага чиқсам устимдан кулишади. Ҳатто уришади ҳам, ҳеч кимга кучим етмайди. Шунинг учун фақат уйда ўтираман. Дарсдан бошқа нарсага ярамайман.

Ўқитувчиларим дарс ўтгани келишади. Ҳатто ручкани кўп ушлаб туролмайман. Тушириб юбораман. Устозим олиб беради кейин. Тарих, биология, адабиёт фанларини яхши кўраман. Мактабга бориб ўқигим келади.

Тузалиб кетсам, катта бўлганимда менга ўхшаб касал бўлиб қолган болаларга ёрдам бераман”, дейди Алижон.

Бувиси Насибахон ая қизининг фарзандларини ёлғиз катта қилаётганидан бир куйса, набирасининг аҳволини кўриб минг куяди.

“Туғма юрак нуқсони билан туғилган. Астмаси бор. Юрагини операция қилдирмоқчи эдик. Астмасини даволатганимизда юрагидаги нуқсони ҳам ёпилган экан. Операция муваффақияти ўтган, дейишди.

Операциядан кейин кўзларидан йиринг олишган. Шундан бери кўзойнакда юради. Синглиси ҳам астма билан туғилган. Лекин унинг бўйи узун, ривожланиши яхши. Фақат унинг ҳам кўриш ўткирлиги паст. Ҳозир бор диққатимизни Алижонга қаратганмиз.

Ҳиндистондан шифокорлар келганида текширтирдик. Болада моддалар алмашинуви етишмаслиги бўлиши мумкин. Ҳиндистонда текшириб кўришимиз керак. Агар тахминларимиз тўғри чиқса, илик кўчириб ўтказиш йўли билан даволасак бўлади, деб умид беришди.

Йўқчилик ҳам қурсин. Ҳеч қурбимиз етмаяпти. Ҳиндистонга олиб борсак, зора армонларимиз ушалиб, шу боламга шифои комил берса”, дейди Насибахон ая кўзларига ёш олиб.

Алижон Алиевга оид маълумотлар:

Узсард: 8600 0423 2567 1096 онаси Аширхон Болтабоева номида

Сбербанк: 2202 2023 0671 6592 тоғаси Миржалол Саримсоқов номида

Манзил: Фарғона вилояти Қувасой шаҳарчаси, А. Азизов кўчаси 211-уй, 47-хонадон

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти