Ўзбекистон | 10:06 / 16.11.2022
7827
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 10 ойда қарийб 1 млрд долларлик мева ва сабзавотларни четга сотди

Ўзбекистон 10 ойда қанча мева ва сабзавотлар экспорт қилгани тўғрисида маълумот берилди.

2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 903,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,4 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. 

Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 192 минг тоннага ошган. 

2022 йилнинг 10 ойида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажмида сабзавотлар етакчилик қиляпти – 733 минг тонна.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 297 минг тонна ҳамда 185,4 минг тонна миқдорда экспортга чиқарилган мева ва резаворлар ва пиёз жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • узум – 181 минг тонна; 
  • карам – 135,2 минг тонна; 
  • тарвуз-қовун – 134,3 минг тонна;
  • помидор – 65,8 минг тонна; 
  • майиз – 64,4 минг тонна;
  • қуритилган мева ва резаворлар – 35,7 минг тонна;
  • ерёнғоқ – 15,6 минг тонна.

Мавзуга оид