Ўзбекистон | 17:37 / 16.11.2022
8077
2 дақиқада ўқилади

Сенат раиси Мисрда Араб давлатлари парламентлари лигаси раиси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева амалий ташриф билан Миср Араб Республикасига борди.

Фото: Сенат ахборот хизмати

У Қоҳира шаҳрида 22 та араб давлатларини бирлаштирган Араб давлатлари парламентлари лигаси раиси Одил ас-Асумий билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон парламентининг араб давлатлари парламентлари, хусусан, араб давлатлари парламентлари лигаси билан ҳамкорликни янада фаоллаштириш масалалалари муҳокама қилинди.

Танзила Норбоева Ўзбекистон Республикаси парламенти ва Араб парламенти ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ўзаро англашув меморандумини имзолаш таклифини қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон Араб мамлакатлари билан барча соҳаларда ўзаро дўстлик ва манфаатли муносабатларни сифат ва мазмун жиҳатдан ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирди.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Ўз навбатида Одил ас-Асумий Араб давлатлари уюшмаси, жумладан, Араб парламенти Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги етакчи ўрнини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон билан барча соҳаларда, хусусан парламентлараро ҳамкорликни янада фаоллаштиришга тайёрлигини қайд этди. Хусусан, араб ишбилармонлари доиралари иштирокида Ўзбекистонда йирик иқтисодий форум ўтказиш таклифи илгари сурилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини араб давлатларига экспорт қилиш ва бунда транспорт логистика масалаларини самарали ҳал этиш чоралари ҳам муҳокама қилинди.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган давлат сиёсатининг юқори самараси эътироф этилган ҳолда, 2023 йил Самарқанд шаҳрида Араб ва мусулмон мамлакатлари парламентлари аёл аъзоларининг биринчи форумини ўтказиш ташаббуси илгари сурилди. 

Мавзуга оид