Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг баҳорги сессиясида иштирок этди.
Сессия доирасида хавфсизлик, ёшлар сиёсати, сунъий интеллект, соғлиқни сақлаш ва парламентлараро ҳамкорликка оид қатор тадбирлар ташкил қилинди.
Тадбирларнинг асосий мавзуларидан бири терроризм ва экстремизмга қарши кураш масалалари бўлди. Давра суҳбатлари ва конференцияларда радикализмнинг олдини олиш, ноқонуний оқимларга жалб қилинган шахсларни жамиятга қайта мослаштириш ҳамда бу жараёнларда замонавий технологиялар ва сунъий интеллектдан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг доимий комиссиялари йиғилишларида хавфсизлик, халқаро ҳамкорлик ва янги таҳдидларга қарши курашиш бўйича қонунчиликни уйғунлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Ёшлар парламентлараро ассамблеяси йиғилишида эса сунъий интеллектнинг ёшлар ҳаётига таъсири ҳамда “шахмат дипломатияси” мавзусида фикр алмашилди.


Сессия доирасида МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг мажлиси ҳам бўлиб ўтди. Унда МДҲ давлатлари парламентлари раҳбарлари қатнашиб, парламент дипломатияси ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Ялпи мажлиснинг асосий мавзуларидан бири 2026 йилни МДҲ ҳудудида “Соғлиқни сақлаш йили” сифатида ўтказиш доирасидаги вазифалар бўлди.


Ўзбекистон делегацияси соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, фармацевтика тизимида ягона ёндашувларни ишлаб чиқиш, тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва тажриба алмашувини кенгайтиришга оид қатор таклифларни илгари сурди.
Сессияда гуманитар ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги хизматлар учун янги фахрий нишонларни таъсис этиш бўйича қарорлар қабул қилинди.

Тадбир якунида МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг кузги сессиясини Ашхобод шаҳрида ўтказишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
11:19 / 19.05.2026
Шартли озод қилинган шахслар устидан назорат кучаяди
21:46 / 18.05.2026
Автомобил одометрини ўзгартириб, бу ҳақда харидорни огоҳлантирмаганлик учун жавобгарлик белгиланади
18:58 / 23.04.2026
Парламент комиссиясида ўрмонлардан фойдаланиш ва чўлланишга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди
10:19 / 22.04.2026