Ўзбекистон | 12:04 / 17.11.2022
12078
3 дақиқада ўқилади

18 ноябр куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутиляпти

«Ўзгидромет» 18 ноябр куни кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-4 даража, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид