“Боламнинг яшашга кучи етмаяпти” — жигар циррозига чалинган 5 ойлик чақалоққа ёрдам керак
Тошкентда истиқомат қиладиган юк ташувчи отанинг оиласида икки қиздан кейин дунёга келган ўғил фарзанд ҳамманинг қувончига айланган эди. Энди беш ойлик бўлган Муҳаммадалида катталар ҳам бардош бера олмаётган дард пайдо бўлиши бу хурсандчиликнинг кулфатга айланишига сабаб бўлди. Чақалоқда жигар циррози аниқланди.

Шифокорлар болада зудлик билан жигар кўчириш операцияси зарурати борлигини айтишгач, отаси унга ўз жигарини беришни лозим топган. Айни вақтда ота-она беш ойлик чақалоқни олиб Ҳиндистонга кетишган. Хориждаги клиникада операцияга ҳозирлик кўришяпти. Ўзбекистонда қариндошлар қўлида қолган уларнинг икки қизалоғи ота-онаси ва укасини кутяпти.
“Боламни сақлаб қолиш учун Ҳиндистондамиз. Аҳволи жуда оғир. Ҳеч кимнинг боласи касал бўлмасин экан. Боламнинг яшашга кучи етмаяпти. Ҳатто ухлаганда ҳам дори билан ухлайди. Ҳеч кимни бундай дард билан синамасин экан. Докторлар ҳаётини зўрға сақлаб туришибди”.
Ҳиндистонга кетиш учун бор-йўқларини сотган, яхши одамлардан кўмак олган оила операция харажатларини тўлашда қийналиб қолишган. Оила бошлиғи юк ташиш билан шуғулланган, она эса уй бекаси. Норасида гўдакнинг ҳаётини сақлаб қолиб, ўзларига савоблар ёғилишини истаганлар юртимизда кўплигига иймонимиз комил.
Муҳаммадали Кутимуродовга оид маълумотлар:
UzCard: 8600 4904 9227 2810 онаси Сайёра Тоубоева номида
Humo: 9860 0101 0868 4555 онаси Сайёра Тоубоева номида
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль
Жаҳон | 23:40 / 04.06.2025
-
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?
Жаҳон | 22:38 / 04.06.2025
-
Nexia остида қолган аёл, 361 кг эшак гўшти ва коррупционер ҳоким ёрдамчилари - 4 июн янгиликлари
Ўзбекистон | 22:31 / 04.06.2025
-
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп
Жаҳон | 22:24 / 04.06.2025
Мавзуга оид

22:14 / 14.08.2024
Янги Зеландияда 300 дан ортиқ оилага таркибида ўлимга олиб келувчи метамфетамин бўлган конфетлар тарқатилди

12:33 / 27.01.2023
"Болаларим тўшакка михланиб қолишидан қўрқаман" — икки фарзанди оғир хасталикка чалинган она изтироби

11:58 / 30.12.2022
“Онам учун жигаримни бераман”— фарзандлари учун яшашга куч топаётган она ўкинчи

12:20 / 16.12.2022