Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эндиликда қурилиш-пудрат ташкилотлари инсон омилисиз аниқланади
2023 йил 1 мартга қадар қурилиш объектларида камчиликлар ва қонун бузилиши ҳолатларини акс эттирувчи фото- ва видеоматериалларни юклаш имконини берувчи “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимининг мобил иловаси яратилади.
Президентнинг “Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмларини такомиллаштириш, очиқлик ва шаффофликни янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарор билан инвестиция дастурлари ва ташаббусли бюджетлаштириш асосида молиялаштириладиган қурилиш лойиҳаларини амалга оширишнинг янги тартиби белгиланмоқда.
Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:
- объектларнинг лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимида инсон омилисиз аниқланади;
- 2023 йил 1 мартга қадар қурилиш объектларида жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳамда камчиликлар ва қонун бузилиши ҳолатларини акс эттирувчи фото- ва видеоматериалларни юклаш имконини берувчи “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимининг мобил иловаси яратилади;
- буюртмачи билан лойиҳачи ва пудратчилар ўртасидаги шартномалар фақат электрон имзо орқали тузилади;
- манзилли рўйхатлар улардаги ҳар бир объектга идентификация рақами берилган ҳолда электрон тизимда юритилади;
- хавф-хатар тоифасидан қатъи назар барча объектлар ваколатли органдан электрон рўйхатдан ўтказилади ва назоратга олинади;
- объектлар юзасидан ҳоким ёрдамчиси, маҳалла фаоллари ва ёшлар етакчилари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа жамоат ташкилотлари жамоатчилик назоратини ўрнатади.
Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 февралдан бошлаб:
– бош пудрат ташкилоти томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳақидаги ҳисобот электрон тизимда шахсий кабинетда шакллантирилади ва буюртмачи билан электрон келишилади, молиялаштириш учун ғазначиликка электрон тизим орқали юборилади;
– лойиҳачи ва пудратчиларнинг рейтинги, ҳар бир объектнинг ҳужжатлари, бажарилган иш ҳажмлари ва молиялаштирилган маблағлар ҳақидаги маълумотлар реал вақт режимида жамоатчилик учун очиқ эълон қилинади.
Белгиланишича, Молия вазирлиги Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш тартибини тасдиқлайди ушбу реестрни “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими билан интеграция қилади. Ҳисоб палатаси эса давлат дастурлари ва ташаббусли бюджетлаштириш асосида молиялаштириладиган объектларга ажратилган маблағларнинг мақсадли ҳамда самарали ишлатилишини назорат қилиб боради.
Мавзуга оид
17:36 / 19.02.2025
«Трест-12»даги давлат улушини Дониёр Комиловга тегишли компания сотиб олди
19:57 / 17.02.2025
Тошкентнинг Глинка кўчасида кўп қаватли бизнес маркази қурилиши мумкин
10:38 / 14.02.2025
Jeddah Tower қурилиши қайта бошланди – Саудия Бурж Халифани ортда қолдира оладими?
19:58 / 12.02.2025