Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Ўзбекистон фуқароси қотилликда гумонланиб, қўлга олинди
Россиянинг Тамбов вилоятида Ўзбекистоннинг 25 ёшли фуқароси қўлга олинди. У бир қизни пичоқлаб ўлдирганликда гумонланмоқда.
18 ноябр куни Москва шаҳрининг Зюзино тумани, Севастопол проспектида 1993 йилда туғилган Юлия Ткачёванинг жасади топилган. Россия Федерацияси Тергов қўмитаси томонидан «Қотиллик» моддаси бўйича жиноят иши очилган.
«Қизнинг танасида пичоқ билан берилган кўплаб жароҳатлар аниқланди», деб хабар берди Россия ИИВ вакили Ирина Волк.
Тезкор қидирув тадбирлари натижасида, қизни ўлдирганликда гумонланаётган шахс Тамбов вилоятида қўлга олинган. «Газета.uz» нашрининг Россия Тергов қўмитасига таяниб хабар беришича, унинг исми шарифи Шоҳрухбек Каримов бўлиб, Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади.
Гумондордан нега қўлга олингани ҳақида сўралганида «билмайман» деб жавоб берган.
Терговчилар жиноят содир қилинган жойни видеокузатув камералари орқали ўрганиб чиққани айтилмоқда.
Қайд қилинишича, бир кун олдин Ткачёва полиция бўлимига мурожаат қилиб, ёш йигит уни таъқиб қилаётгани ва кўчага чиқишга қўрқиб қолганини айтган.
Жиноят Москва прокуратураси томонидан тергов қилинмоқда.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026