Жаҳон | 07:42 / 21.11.2022
11336
2 дақиқада ўқилади

Франция Киевга Crotale зенит-ракета комплексларини топширди

Париж Киевга Crotale зенит-ракета комплексларининг иккита батареясини, шунингдек, иккита ялпи ўт очиш ракета тизимини топширди. 

Фото: AP

Бу ҳақда Франция мудофаа вазири Себастьян Лекорню Le Journal du Dimanche нашрига берган интервьюсида маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Киевнинг радиолокацион станциялар билан таъминлаш бўйича сўрови кўриб чиқилмоқда.

Аввалроқ Украина НАТОнинг 6 та давлати билан биргаликда қурол ишлаб чиқариши хабар берилганди.

Украина НАТО ҳарбий-саноат комплексига интеграция қилинмоқда. Бу ҳақда «Укроборонпром» тегишли баёнот билан чиқди.

Украина концерни альянснинг камида 6 аъзо давлати: Полша, Чехия, Франция, Дания ва бир қанча давлатлар билан биргаликда оғир қурол ва ҳарбий техника ишлаб чиқади ҳамда ишлаб чиқаради, улар билан тузилган шартномалар маълумотларни ошкор қилишни назарда тутмайди. 

«Шундай қилиб, биз қўшма мудофаа корхоналарини яратмоқдамиз, ўқ-дорилар ишлаб чиқаришнинг ёпиқ линияларини қурмоқдамиз, биргаликда зирҳли техника ва кўплаб ракета тизимларини ишлаб чиқармоқдамиз, янги юқори технологияли қуролларни биргаликда ишлаб чиқмоқдамиз. Бунинг учун биз хавфсиз жойларда мавжуд қувватлардан ҳам, янги яратилган қувватлардан ҳам фойдаланамиз», - деб маълум қилди «Укроборонпром».

Мавзуга оид