НАТО бош котиби: Швеция ва Финландия терроризмга қарши қонунларни кучайтириши керак
Столтенбергнинг сўзларига кўра, Швеция Шимолий Атлантика альянсига қўшилиши учун яна бир музокаралар раундига эҳтиёж туғилиши «мутлақо нормал». Унинг фикрича, Швеция ва Финландия терроризмга қарши қонунларни кучайтириши керак.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Швециянинг Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан бошланган альянсга кириш жараёни кечикяпти, деб ҳисобламайди. «Бунинг учун бироз вақт кетиши ва яна бир мунозаралар раундига эҳтиёж туғилиши мутлақо нормал ҳолат», деди Столтенберг 20 ноябрь, якшанба куни эфирга узатилган Швециянинг SVT телеканалига берган интервьюсида.
«Бу сафар жараён жуда тез кечганлиги ғалати – май ойидаги Швеция ва Финландия аризаларидан июндаги таклифномагача – 28 давлат шартномани аллақачон ратификация қилгани – бу замонавий тарихда НАТОга бошқа ҳар қандай қўшилиш жараёнидан жуда тез амалга ошди», - деди альянс раҳбари.
Йенс Столтенбергнинг фикрича, Швеция ва Финландия терроризмга қарши қонунчилигини кучайтириши ва Курд ишчилар партияси (КИП) каби ташкилотларга қарши курашда НАТОнинг бошқа давлатлари, жумладан Туркия билан ҳамкорликни кучайтириши керак.
Бу Туркия учун муҳим, чунки у НАТОга аъзо давлат бўлиб, бошқалардан кўра кўпроқ терактларга дучор бўлади ва шунинг учун бундан хавотирда, деди Столтенберг.
Унинг қўшимча қилишича, реакция мутаносиб бўлиши керак, лекин Туркия террор ҳужумларидан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок 10 ноябрь куни Туркия ва Венгрияни Швеция ва Финландиянинг НАТОга аъзо бўлишига ёрдам беришга чақирди. Анқара ва Будапешт Шимолий Атлантика альянсининг июнь ойида Мадридда бўлиб ўтган саммитида шимолий Европа икки давлатининг иттифоққа қўшилишини осонлаштиришга ваъда беришди. «Энди шундай қилиш керак», деди Бербок швециялик ҳамкасби Тобиас Биллстрём билан учрашувда.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024