10:45 / 22.11.2022
8936

NASA космик аппарати Ойга яқинлашди

«Артемида-1» миссияси доирасида «Орион» космик кемаси биринчи марта Ер йўлдошидан тахминан 130 км узоқликда учувчисиз режимда учиб ўтди, деб хабар берди АҚШ космик агентлиги.

Фото: NASA

21 ноябрь, душанба куни бортида астронавтларсиз Американинг «Орион» (Orion) космик кемаси «Артемида-1» (Artemis 1) миссияси доирасида биринчи марта ойдан 130 км узоқликда учиб ўтиб, унга яқинлашди. Бу ҳақда АҚШ Аэронавтика ва космик тадқиқотлар миллий бошқармаси (NASA) хабар берди. 

Кемани Ерга яқин фазога олиб чиққан Space Launch System (SLS) ракета ташувчисининг учирилиши техник муаммолар ва ёмон об-ҳаво туфайли бир неча марта қолдирилганидан сўнг, 16 ноябрь куни Флорида штати Канаверал бурнидаги учириш майдонидан амалга оширилди. Ойга йўл тахминан бир ҳафта давом этди, энди Orion яна уч ҳафта парвоз қилиши керак, шундан сўнг у Ерга қайтиши режалаштирилган. 

Artemis 1 Ой дастури биринчи марта 2020 йилда оммага тақдим этилган. Унинг мақсади - «Аполлон» (Apollo) деб номланган сўнгги миссиядан ярим аср ўтиб астронавтларни Ойга қайтариш, шунингдек, Ойга яқин станция қуриш ва келажакда Ойда қолиш учун шароитларни тайёрлаш.

2024 йилда NASA Artemis 2 миссияси доирасида Ойга тўрт нафар астронавт юборишни режалаштирмоқда. Бошқариладиган кема Ер йўлдоши атрофида учиши керак бўлади, шундан сўнг у Тинч океанига тушади. 2025 йилга мўлжалланган Artemis 3 миссияси доирасида америкалик астронавтлар яна Ой юзасига қўнишга мажбур бўлади. 

Top