Ўзбекистон | 13:07 / 22.11.2022
7244
1 дақиқада ўқилади

Япония императори Азиз Абдуҳакимовни олий даражадаги орден билан мукофотлади

2022 йил 9 ноябрь куни Токиодаги Император саройида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – туризм вазири Азиз Абдуҳакимовга «Чиқаётган Қуёш Катта Кордон Ордени»ни топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Туризм ва маданий мерос агентлиги хабарига кўра, анъанага мувофиқ орденни Япония императори Нарухито бош вазир Фумио Кишида иштирокида топширди.

Азиз Абдуҳакимовнинг «Чиқаётган Қуёш Катта Кордон Ордени» билан тақдирланиши Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси эътироф этилганини тасдиқлайди, дейилади маълумотда.

Бу орден 1875 йилдан бери бериб келинаётган бўлиб, Япониядаги энг қадимги ва «Чиқаётган Қуёш Ордени»нинг энг юқори даражаси (6-даража) ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид