Ўзбекистон шахматчилари жаҳон чемпионатида яримфиналга чиқди
Қуддус шаҳрида шахмат бўйича миллий жамоалар ўртасида ФИДЕ жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Ўзбекистон шахматчилари чоракфиналда Украина билан беллашиб, 2 та раунд (3:1 ва 2,5:1,5) якунига кўра ғалаба қозонишди.
Энди шахматчиларимиз 24 ноябр куни яримфиналда Ҳиндистон – Франция ўйини ғолиби билан курашади.
Яна бир яримфиналда Хитой ва Испания шахматчилари баҳс олиб боради.
Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий жамоаси шарафини GM Нодирбек Ёқуббоев, GM Жавоҳир Синдаров, GM Жаҳонгир Воҳидов, GM Шамсиддин Воҳидов, IM Абдималик Абдисалимов ва IM Ортиқ Нигматов ҳимоя қилмоқда. Шахматчиларимизга нидерландиялик Иван Соколов сардорлик ва мураббийлик қиляпти.
Аввалроқ, Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида АҚШ (2,5-1.5), Исроил (2,5-1,5) ва Ҳиндистонни (3,5-0,5) мағлуб этиб, Польша (2:2) билан дурангга эришиб, Озарбойжонга (1,5-2,5) ютқазган эди. Бу натижалар шахматчиларимизга гуруҳда биринчи ўрин билан чоракфиналга чиқиш учун етарли бўлди.
Мавзуга оид
17:51 / 05.11.2024
4 яшар ҳиндистонлик FIDE рейтингига кирган энг ёш шахматчи бўлди
17:45 / 08.10.2024
“Шахматдан чалғимаслик учун телефон ҳам ишлатмайман” – Шамсиддин Воҳидов
20:43 / 22.09.2024
Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон эркаклар жамоаси бронза медалларни қўлга киритди
14:07 / 14.09.2024