Украина беларусларни «ўзларини урушга жалб қилишга» йўл қўймасликка чақирди
Украина Қуролли кучлари Бош штаби Беларус фуқароларини «ўзларини урушга янада кўпроқ жалб қилишларига» йўл қўймасликка чақирди.
«Россия Федерацияси раҳбарияти Россия фуқаролари ҳаёти ҳақида қайғурмайди, беларуслар ва украиналиклар ҳаёти ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади. Уларнинг усуллари янги эмас. Террор, қўрқитиш, сохта байроқ остидаги операциялар. Буларнинг барчаси бир мақсадда қўлланилади - Беларусни ҳар қандай усул ёрдамида Украина билан урушга тортиш. Қон ва нафрат халқларимизни ажратиши мумкин», дея маълум қилди Бош штаб.
«Аммо Беларуснинг ўзига Россиянинг босқинчилик уруши керакми? Жавоб аниқ - бу керак эмас!» - деб таъкидланган баёнотда.
Бундан олдин Полшанинг Россия билан Беларус чегарасида НАТО Bull Run-19 қўшма машғулотлари бошланганди.
Манёврлар Россиянинг Калининград вилояти билан чегарадош бўлган Варминско-Мазурск воеводаси ва Беларус билан чегарадош Подляск воеводасида ўтказилади.
22-24 ноябр кунлари бўлиб ўтадиган тадбирларда Полшада жойлашган Шимолий Атлантика алянсининг 15-сонли Гижицк механизациялашган бригадаси ва батальон жанговар гуруҳи аскарлари иштирок этади.
Мавзуга оид
08:31
AP: АҚШ Украинага 275 млн долларлик ҳарбий ёрдам ажратмоқда
22:05 / 19.11.2024
Энди бизда ATACMS бор, ундан фойдаланамиз — Зеленский
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024