Ўзбекистон | 13:05 / 25.11.2022
11445
1 дақиқада ўқилади
Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво эълон қилинди
Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб республика шимолида ва Фарғона водийсида баъзи жойларга туман тушиши ҳисобига кўринувчанлик ёмонлашади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳарорат фони кечаги кунга нисбатан бироз паст, аммо етарли даражада юқори, 15-17 даража илиқ, жанубда 20 даража иссиқ атрофида бўлади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига маркази Қозоғистон устида бўлган совуқ антициклон таъсир этади. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиққача, кундуз кунлари 8-13 даража илиққача пасаяди.
Ушбу кунларда республиканинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади.
Совуқ ҳаво кириб келиши натижасида шимол ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучаяди.