Украинанинг барча ҳудудларига электр энергиясини етказиб бериш бошланди
Украинанинг барча ҳудудларига электр энергиясини етказиб бериш бошланди. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенко маълум қилди.
«Биринчи навбатда, муҳим инфратузилма объектлари тармоққа уланди, маиший истеъмолчиларни улаш босқичма-босқич давом этмоқда», — дея қўшимча қилди у.
Бундан олдин Европарламент Европа шаҳарлари маъмуриятига Украинага турли турдаги бир неча юзлаб электр генераторларини юборишга рухсат берувчи ташаббусни эълон қилганди.
Европа шаҳарлари тармоғи Eurocities ва Европа Парламенти Россия ракета ҳужумларидан жиддий зарар кўрган Украинанинг муҳим инфратузилмаси ишини қўллаб-қувватлашга қаратилган «Умид генераторлари» кампаниясини бошлади. Бу ҳақда Европарламент раҳбари Роберта Мецола ва Eurocities раҳбари, Флоренция мэри Дарио Нарделла матбуот анжумани чоғида маълум қилди.
«Биз ушбу кампанияни бошлашга ва бир неча кун ичида Украина узлуксиз электр таъминотини таъминлаши учун катта миқдордаги электр генераторларини ўтказишга тайёрмиз», деди Дарио Нарделла. Унинг сўзларига кўра, ҳозир «бир неча юз генераторлар, ҳатто саноат ўлчамлари» ҳақида гап кетяпти. Нарделланинг айтишича, келаси ҳафта Венада Eurocities тармоғига кирувчи шаҳарлар мэрларининг йиғилиши бўлиб ўтади ва унда «Умид генераторлари» ташаббусининг аниқроқ тафсилотлари муҳокама қилинади.
Кенг миқёсли уруш бошланганидан бери Россия Украинага қарата 4000 дан ортиқ турли турдаги ракеталарни учирди, мамлакат инфратузилмасининг ярми зарар кўрди, вайрон қилиш даражаси таъмирлаш ишлари тезлигидан ошиб кетди, деди видеоалоқа орқали матбуот анжуманида иштирок этган Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак.
Мавзуга оид
22:05 / 19.11.2024
Энди бизда ATACMS бор, ундан фойдаланамиз — Зеленский
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15 / 19.11.2024