“UzAuto Motors” давлат ва халқаро компаниялар ўртасида ўтказилган танловда ғолиб бўлди
Куни кеча, 24 ноябрь куни “Hyatt regency Tashkent” меҳмонхонасида ““DaVinchi mukofoti- 2022” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
“UzAuto Motors” АЖ давлат компаниялари орасида “Иш изловчилар орасида энг талабгир иш берувчи” номинациясига сазовор бўлди.
“ДаВинчи мукофоти” танлови 2016 йилдан буён ҳар йили юртимизда DaVinci Management Consulting томонидан ўтказиб келинади. Унда Ўзбекистондаги йирик иш берувчилар маҳаллий, давлат ва халқаро компаниялар 13 номинацияда иштирок этиб, мамлакатда инсон капиталини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мукофотланади. Жорий йил “UzAuto Motors” АЖ ҳам ушбу танловда фаол иштирок этди ва муносиб тақдирланди.
Бугунги кунда компанияда 12 000 нафардан ортиқ ходим фаолият юритиб, компания ривожига ҳисса қўшмоқда.
Реклама
Мавзуга оид
18:27 / 31.10.2024
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
13:29 / 14.10.2024
2024 йилнинг 9 ойида UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 89 фоизни ташкил қилди
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
21:07 / 16.09.2024