ОАВ: Украина Ғарб гаубицаларидан тўлиқ фойдалана олмаяпти
Украина ҳарбийлари бир вақтнинг ўзида Ғарб етказиб берган замбаракларнинг фақат учдан икки қисмини қўллай олиши мумкин. Қолгани фаол фойдаланиш туфайли таъмирлашга муҳтож бўлади.
Украина Ғарбдан етказиб берилган тахминан 350 та гаубицадан бир вақтнинг ўзида фақат учдан икки қисмини қўллай олади. Бу ҳақда The New York Times нашри АҚШ ва Украинадаги манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Мақолада келтирилишича, қуроллар фронтда мунтазам ишлатилаётгани туфайли уларнинг учдан бир қисми доимо таъмирлашга муҳтож бўлади. Хусусан, манбалар сўзларига кўра, фойдаланилаётган 155-миллиметрли снарядларнинг айримлари аввал синовдан ўтказилмаган, энди эса бундай ўқ-дори гаубица стволларини тезроқ ишдан чиқариши маълум бўлмоқда.
Газетанинг аниқлашича, АҚШ мудофаа вазирлиги шикастланган қуролларни тиклаш учун Полшада таъмирлаш устахонаси ташкил этган.
Украинларда советлар намунасидаги гаубицалар учун снарядлар тугай бошлагач, Ғарб етказиб берадиган артиллерия улар учун энг керакли ёрдамга айланди.
Мавзуга оид
22:05 / 19.11.2024
Энди бизда ATACMS бор, ундан фойдаланамиз — Зеленский
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15 / 19.11.2024