Ўзбекистон | 13:27 / 28.11.2022
14822
2 дақиқада ўқилади

Куз фаслининг охирги кунлари салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан кузатилади

Ўзбекистонда куз фаслининг охирги кунлари салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан кузатилади.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун республика бўйича ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Қолган ҳудудларда эса туман тушиши сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи 12-17 даража илиқни, шимолда 0-5 даража илиқни ташкил этади. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди.

Сешанба ва чоршанба кунлари шимолий ҳудудлардан ташқари Ўзбекистоннинг қолган барча ҳудудлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. 29 ноябрда айрим жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ушбу кунларда ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқни ташкил этади.

Ўзбекистонда қиш ўз вақтида бошланади. 1 декабрга ўтар кечаси Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ бўлади, кундузи 2-7 даража илиқдан ошмайди.

2 декабрда мамлакат ҳудудида кам булутли ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуққача, кундузи 0-5 даража илиққача пасаяди.

29 ноябрь – 1 декабрда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик вақти-вақти билан кучли бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид