Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Андижон сув омбори бўйича келишувни ратификация қилди
Андижон сув омбори сув ресурслари Қирғизистон ва Ўзбекистон қўшма комиссияси томонидан бошқарилади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2022 йил 3 ноябрда Бишкекда имзоланган Кампиробод (Андижон) сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолади.
Ҳужжатда 3 ноябр куни Бишкекда имзоланган Кампиробод (Андижон) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги икки давлат ўртасидаги келишувни ратификация қилиш таклиф этилган.
«Шартнома Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги битимга мувофиқ тайёрланган. Унинг мақсади қўшма комиссия томонидан сув омбори сув ресурсларини бошқаришдир», — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Бу қонун билан сув омбори жойлашган ҳудуд Ўзбекистонга тегишли экани ҳақидаги баҳсларга барҳам берилади, омбор икки давлат томонидан ҳамкорликда бошқарилади.
Жапаров шу куни ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг 302,29 км узунликдаги участкаларига доир шартномани ратификация қилиш бўйича қонунни ҳам имзолади.
Аввалроқ Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов чегара битими тафсилотларини маълум қилган эди.
Мавзуга оид
20:21
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026