Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жапаров Ўзбекистон билан чегара битимини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Энди Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара масаласини ҳал қилиш арафасида турибди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров «3 ноябр куни Бишкек шаҳрида имзоланган Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда президент маъмуриятида маълум қилди.
Қонун Жогорку Кенеш томонидан 2022 йил 17 ноябрда маъқулланган эди.
Мазкур бтим Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг 302,29 км узунликдаги участкаларига оид бўлиб, икки давлат ўртасидаги чегара бўйича баҳсларга якун ясашда муҳим ўрин тутади.
Аввалроқ Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов келишув тафсилотларини маълум қилган эди.
Мавзуга оид
20:21
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026