Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норов: ЕХҲТ доирасида қарама-қаршиликдан воз кечиш ва ўзаро айбловларга ўтиб кетмаслик зарур
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси доирасида ташкил этилган «Ҳурмат ва содиқликни қандай тиклаш мумкин? ЕХҲТ учун сценарийлар» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди.
Фото: Dunyo
Тадбирда ЕХҲТ амалдаги раиси, бош котиби, парламент ассамблеяси президенти, ташкилотга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари иштирок этди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ўз нутқида хавфсизлик ва фаровонлик йўлидаги умумий мақсадларга эришиш учун ЕХҲТ доирасида қарама-қаршиликдан воз кечиш ва ўзаро айбловларга ўтиб кетмаслик зарурлигини таъкидлади.
Томонлар ўртасида ишончли алоқаларни ўрнатиш учун мулоқот платформасини сақлаб қолиш зарурлиги қайд этилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири таъкидлашича, давом этаётган келишмовчиликлар ёки можароларга қарамай, ўзаро ҳурмат ва ташкилот асосий тамойилларига содиқликни кучайтиришга интилиб, умумий оқилона ечимларни излаш зарур.
Владимир Норов ташкилот фаолиятини такомиллаштириш айрим масалаларига ҳам тўхталиб ўтди. Мамлакат ташқи ишлар вазири ўтган йили Стокҳолмда ЕХҲТ вазирлар кенгаши иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларга қарши курашишда ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинганини юқори баҳолади.
«ЕХҲТни тўлақонли ташкилотга айлантириш жараёнини якунлаш керак. Низом қабул қилиш, ижро тузилмасини тўлиқ такомилига етказиш, ташкилот доирасида қарорлар қабул қилиш шаффоф ва назорат қилинадиган механизмини ишлаб чиқиш зарур», — деди Владимир Норов.
Мавзуга оид
10:23 / 16.01.2026
Гренландия масаласи: ЕХҲТ “дарҳол жавоб беришга тайёр”
21:07 / 08.12.2025
Ўзбекистон ЕХҲТни ирқчилик ва ксенофобияга қарши курашишга чақирди
09:46 / 17.10.2025
ЕХҲТ раиси Гуржистонда митингда қатнашгани учун жаримага тортилди
13:01 / 25.07.2025