Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг 3-мажлиси бўлиб ўтди. Россия ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, форум доирасида «Ўзкимёсаноат» АЖ ва Россиянинг «Татнефть» компанияси ўртасида «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖнинг 100 фоиз улушини сотиш ва сотиб олиш тўғрисидаги шартнома имзоланган. Бироқ келишув нархи ошкор этилмаган.

«Албатта, битим қийматини айтишмайди, балки ҳатто баланс қийматига ҳам етмайдиган даражада каррасига арзон нархда кетгани учун, балки текинга берилгани учун. Ва бу билан осон қутулмаймиз. Ўзингизни шиналар импорти бўйича божларнинг оширилиши ёки нотариф чекловларнинг янада кучайишига руҳан тайёрлайверинг.

«Биринчи резинотехника заводи» АЖ самарасизлик намунаси ўлароқ биринчиси эмас. Унгача биз «Hyatt Regency» меҳмонхонасини кўрдик, «Ўзагроэкспортбанк»ни кўрдик, Инсулин заводини кўрдик», - дея ёзди иқтисодчи Отабек Бакиров. 

2 декабрь ҳолатига кўра, устав капитали 658,4 млрд сўм бўлган «Биринчи резинотехника заводи»нинг 91,8 фоизи «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятига, 8,2 фоизи эса «Uzkimyoimpeks» МЧЖга тегишли бўлган. 

Маълумот учун, «Биринчи резинотехника заводи» ёки халқ тилида Ангрен шина заводи дея аталувчи корхонага 2017 йилда Хитойнинг «Poly Technologies» компаниясидан қарийб 156 миллион долларлик қарз маблағлари жалб қилинганди. 2018 йил июль ойидан заводда ишлаб чиқариш жараёни бошланган. Завод 30 гектар майдонда жойлашган бўлиб, уни қуришдан асосий мақсад биринчи босқичда енгил автомобиллар учун шиналар ишлаб чиқариш бўлса, иккинчи босқичда конвейер тасмалари ва қишлоқ хўжалиги техникалари учун шиналар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган эди. Бу лойиҳанинг маҳаллий ташаббускори «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти ҳисобланади.

Умуман олганда, завод четдан қарз олиб қурилган, кейин яна четдан қарз олиб пандемия даврида қўллаб-қувватланган эди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчига осон бўлсин деб шина импортига бож жорий қилинганди. Аммо маълум бўлишича, корхона самарасиз ишлаб келган.

2021 йилнинг апрель ойида Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодировнинг Ҳисоб палатасига таяниб берган маълумотига кўра, завод омборида «сифат талабига жавоб бермайдиган» 100 мингта шина