Ўзбекистон | 09:22 / 05.12.2022
9009
1 дақиқада ўқилади

Жисмоний шахсларнинг айрим даромадлари солиққа тортилмайди

Жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, текинга олинган пул ва натура шаклидаги даромадлар даромад солиғига тортилмайди.

“Ҳуқуқий ахборот” каналининг хабар беришича, бундан бир қатор пул маблағлари мустаснодир.

Хусусан, улар қуйидагилар:

  • илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари, адабиёт ҳамда санъат асарлари ижрочилари, кашфиётлар, ихтиролар ва саноат намуналари муаллифлари меросхўрларига (ҳуқуқий ворисларига) тўланадиган пул мукофотлари;
  • яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, қимматли қоғозлар, юридик шахслар устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушлар.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид