Оливер Бирҳофф Германия футбол иттифоқи менежери лавозимини тарк этди
Германия терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида курашдан чиқиб кетганидан тўрт кун ўтиб Оливер Бирҳофф лавозимини тарк этиши тўғрисида эълон қилди. У 18 йил давомида DFB менежери сифатида ишлаган.
Германия футбол иттифоқи (DFB) менежери Оливер Бирҳофф Германия терма жамоаси Қатардаги жаҳон чемпионатида курашдан чиқиб кетганидан тўрт кун ўтиб, истеъфога чиқишини эълон қилди. 54 ёшли Бирҳофф 18 йил давомида DFB расмийси сифатида ишлаган. 5 декабрь, душанба куни томонлар унинг 2024 йилда тугайдиган шартномасини муддатидан олдин бекор қилишга келишиб олди.
«Кетишим билан мен янги марраларни белгилашга йўл очаман. Биз ишонч ҳосил қилган баъзи қарорларимиз ўзини оқламади. Бундан мендан кўра ҳеч ким кўпроқ афсусланмайди. Бунинг учун масъулиятни ўз зиммамга оламан», - деди Бирҳофф. Шу тариқа, немис футбол функционери Германия терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатида курашдан чиқиб кетганидан сўнг айтган ўз сўзларини бироз тўғрилади: у DFB’нинг навбатдаги асосий мақсади 2024 йилги Европа чемпионатига тайёргарлик бўлишини айтганди.
Оливер Бирҳофф 2004 йилда Германия футбол иттифоқига ишга келган. Ўшанда унинг учун Германия асосий миллий жамоасининг янги спорт менежери лавозими жорий этилди, расмий равишда у «терма жамоалар ва академия менежери» деб номланди. У миллий жамоа устози Юрген Клинсманн билан биргаликда икки йилдан сўнг Германияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида жамоани муваффақиятга олиб келди, ўшанда бу воқеага «ёзги эртак» номи берилганди: Германия терма жамоаси ушбу чемпионатда учинчи ўринни эгаллади. Саккиз йил ўтиб, Бирҳофф ва бош мураббий Йоахим Лёв билан биргаликда бундестим Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.
Мавзуга оид
21:33 / 18.11.2024
Финландия ва Германия ўртасидаги сувости телекоммуникация кабели ишдан чиқди
20:47 / 18.11.2024
Германия Украинага сунъий интеллектга эга Helsing дронларини етказиб беради
11:37 / 18.11.2024
Немис "яшиллари" Ҳабекни канцлер лавозимига номзод қилиб кўрсатди
00:32 / 16.11.2024