АҚШ Давлат департаменти Полшага M1A1 Abrams танкларини етказиб беришга рухсат берди
АҚШ Давлат департаменти Полша ҳукуматига асосий жанговар танклар ва тегишли жиҳозларни 3,75 миллиард долларга (3,85 миллиард евро) сотишни маъқуллади.
АҚШ Мудофаа вазирлиги Хавфсизлик бўйича ҳамкорлик агентлиги (DSCA) АҚШ Конгрессини мумкин бўлган операция ҳақида хабардор қилувчи зарур сертификатни тақдим этди.
«Таклиф этилаётган сотув Полшанинг душманларни тўхтата оладиган ва НАТО операцияларида иштирок эта оладиган куч орқали жорий ва келажакдаги таҳдидларга қарши туриш қобилиятини яхшилайди», — деб маълум қилди DSCA.
Улар келишув минтақадаги асосий ҳарбий мувозанатни ўзгартирмаслигини таъкидладилар. У ҳали ҳам АҚШ Конгресси томонидан тасдиқланиши керак.
Бундан олдин Украина мудофаа вазири Олексий Резников мамлакат Ғарбдан нафақат НАТО стандартидаги танкларни, балки жанговар самолётларни ҳам олишини айтганди.
Киев ҳамкорлари «жуда амалий, прагматик ва реалистик» ҳамда агар улар бирон бир янги тизим берсалар, омборларида ўқ-дорилар, ракеталар, таъмирлаш тизимлари, йўриқчилар ва ўқитилган украиналик аскарлар борлигини билишлари кераклигини аниқ тушунишади, деди Резников бутун мамлакат бўйлаб эфирга узатилган телемарафонда.
Мавзуга оид
12:41
Полша собиқ амалдорига Венгрияда бошпана берилганидан норози
22:34 / 18.12.2024
Полшада россиялик ҳоккейчи жосусликда айбланиб, 3 йил муддатга қамалди
15:12 / 13.12.2024
Тайван армияси ўз танкларни дронлардан ҳимоя қилишнинг янги усулини кўрсатди
12:55 / 13.12.2024