Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусда амалдорлар учун ўлим жазоси жорий этилади
Мансабдорлар давлатга хиёнат қилгани учун ўлим жазосига ҳукм қилиниши ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.
Беларус Республикаси Миллий кенгашининг вакиллар палатаси «Жиноий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.
Унда «бузғунчи унсурларга нисбатан тийиб турувчи таъсир кўрсатиш, шунингдек, давлатга хиёнат қилишга қарши қатъий курашиш» мақсадида Жиноят кодексининг 356-моддаси 2-қисмига ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилган.
Жумладан, давлат хизматида бўлган мансабдор шахсга ёки ҳарбий хизматчи мақомига эга шахсга давлатга хиёнат қилганлиги учун ўлим жазосини қўллаш таклиф қилинмоқда.
Ҳозирги вақтда мансабдор шахснинг давлатга хиёнат қилиши 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Қайд қилиш жоизки, Беларус ўлим жазоси амалда бўлган Европадаги ягона давлат ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:21
Мирзиёев ва Лукашенко музокаралар якунларини сарҳисоб қилди
16:49
Ўзбекистон ва Беларус муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди
14:43
Минскда Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
22:38 / 08.07.2026