Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:40 / 08.12.2022
24580
1 дақиқада ўқилади
Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилади
Декабр ойи охирида Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтади.
Фото: РИА Новости
Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков хабар берди. У дўстона саммит «белгиланган анъанага кўра» ўтказилишини таъкидлади.
Октябр ойи ўрталарида Россия президенти Владимир Путин ҳамкасбларини шимолий пойтахтга норасмий учрашувга чақириб, уни йил охирида ўтказишни таклиф қилган эди.
МДҲ саммити аввал ҳам норасмий шароитда ўтказилган. Масалан, 2022 йил октябр ойида Санкт-Петербургда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш