Нега айрим автомобил ишлаб чиқарувчилар ABS’дан воз кечмоқда?
2020 йилда коронавирус инфекциясининг кенг тарқалиши сабабли ҳаётий фаолиятнинг муҳим соҳалари мураккаб вазиятда қолди. Узоқ муддат давом этган локдаунлар туфайли электрон технология ишлаб чиқарувчилари микрочиплар тақчиллиги муаммосига дуч келди. Бу муаммо автомобил саноатини ҳам четлаб ўтмади.
Глобал геосиёсий муаммолар сабабли логистика занжирларида узилишлар юзага келиб, кўплаб автомобил ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатмаслик учун сўнгги чораларни кўришга мажбур бўлди. Ҳозирги вақтда антиблокировка тизими ёки ABS тизими масаласи кун тартибида турибди.
ABS тизими нима учун керак?
ABS ғилдираклар блокланиши ва сирпанчиқ юзада бошқарувни йўқотишга қарши кураш учун мўлжалланган. Блокланиш шуниси билан хавфлики, ўта қаттиқ ушлаб қолиш оқибатида ғилдираклар кузовда бурилиш ҳосил қилади ва машина кескин ён томонга оғиши мумкин. ABS вазифаси — ғилдиракларнинг айланиш тезлигини босимни ўзгартириш ҳисобига бошқариш. Оддий қилиб айтганда, у тормозни жуда қаттиқ босишга йўл қўймайди ва бунда кучли силкинишлар кузатилмайди. Натижада автомобил секинроқ тезликни пасайтириб, ўз йўналиш чизиғини йўқотмайди.
ABS электрон бошқарув блоки, гидравлик ижро механизмлари ва ғилдираклар айланиш тезлигини ўлчаш мосламасидан ташкил топади. Замонавий автомобилларнинг аксариятида ABS тизими EBD (Electronic Brake Distribution) — ҳар бир ғилдирак учун тормозланиш интенсивлигини ўлчаб берувчи тормоз кучланишларини тақсимловчи тизим билан бирга ишлайди. EBD билан бурилишда, манёврлар вақтида ва ҳатто турли қопламаларда қўрқмасдан тормозни босиш мумкин.
ABS шиналар ҳажми ва улардаги босимга таъсирчан – катта тафовут бўлган ҳолатда тизимда хатолик юзага келиш хавфи бор. Масалан, “запаска” шинани ўрнатганда.
Ҳар қандай автомобил тизими каби ABS ҳам баъзан бузилади. Кўпинча бунга датчиклар ёки ўтказгичлар айбдор бўлади. Одатда таъмирлаш кўп вақт олмаса-да, баъзан жиддий носозликлар ҳам учраб туради.
Нотекис йўлларда ABS ишидаги носозликнинг энг ёқимсиз жиҳати чуқурга тушишда кўзга ташланади. Ғилдирак сакраган вақтда у блокланади ва оқибатда ҳайдовчи учун кутилмаганда ABS ишга тушади. Бундай вазиятда тормоз педалини тўлиқ қўйиб юбориб, сўнг уни яна босиш керак – шунда тизим ўз ҳолига қайтади.
ABS’нинг қандай камчиликлари бор?
Бир қарашда блоклашга қарши тизимнинг турган битгани фойдадек кўринса-да, унинг ҳам айрим камчиликлари бор, бу айниқса, қиш мавсумида автомобил ҳаракатланишида яққол акс этади.
АҚШ йўл ҳаракати хавфсизлиги суғурта институти (Insurance Institute for Highway Safety, IIHS) оралиқ мавсумдаги йўл-транспорт ҳодисалари таҳлилини ўтказиб, шундай хулосага келган: ноль атрофидаги ҳароратда ABS тизимига эга автомобиллар оддий автомобилларга нисбатан 65% кўпроқ ЙТҲга учраган. Масалан, музлаган ҳудудлари мавжуд ҳўл қопламада тизим вақтидан илгари ишлаб кетиб, тормозларини “ишга солган” бир вақтда ғилдираклари блокланган эски машиналар сув ва қордан иборат плёнкани ёриб ўтиб, самаралироқ тормозланган.
Электроника юзанинг музлаш даражаси ва устки қор қатлами қалинлигини тўғри фарқлай олмайди. ABSга эга бўлмаган эски автомобил уни омоч каби ёриб, асфальтгача етиб олса, ABS тормозни ишга солиб, автомобилнинг секинлашига йўл қўймайди. Бу вақтда ҳайдовчи педал тебранишларини ҳис қилиб, клапанлар тақиллашини эшитади.
Шундай экан, муайян ҳолатларда ABS мавжуд бўлмаган автомобилларнинг ҳам афзаллиги бор.
Ишлаб чиқарувчиларда ABS билан боғлиқ вазият қандай?
Жаҳонда ҳукм сураётган мураккаб геосиёсий вазият туфайли ҳозирда автомобилларни ҳайдовчилар кўниккан деталлар ва тизимлар билан таъмирлашда маълум тўсиқлар юзага келмоқда. Мисол учун, Россиянинг «АВТОВАЗ» компанияси шу йилнинг майидан ўз автомобилларини ABS билан таъминлашни тўхтатди. Шунингдек, жаҳонда машҳур ишлаб чиқарувчи Chevrolet ҳам ушбу рўйхатдан жой олди.
Реклама
Мавзуга оид
18:27 / 31.10.2024
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
13:29 / 14.10.2024
2024 йилнинг 9 ойида UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 89 фоизни ташкил қилди
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
21:07 / 16.09.2024