Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Қодировнинг ашаддий танқидчиси Тумсо Абдураҳмонов тирик
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировни мунтазам равишда танқид қилувчи блогер Тумсо Абдураҳмонов тирик. Аввалроқ, унинг ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берилганди.
Чеченистонлик собиқ дала қўмондони Аҳмад Закаев сўзларига кўра, аввалроқ ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берилган чечен блогери Тумсо Абдураҳмонов тирик. У Швеция полицияси ҳимоясида.
Швеция радиоси (Sverigesradio) хабарига кўра, Тумсо Абдураҳмонов тирик ва Мюнхен судида ўз укасининг ўлдирилишига тайёргарлик иши бўйича кўрсатма беришга ҳозирланмоқда.
Тумсо Абдураҳмонов Чеченистон расмийлари ҳақида танқидий фикрлари билан танилган. 2015 йилда у Рамзон Қодировнинг қариндошларидан бири билан можародан сўнг Россияни тарк этган эди. Абдураҳмонов Швецияда сиёсий қочқин мақомини олди. 2020 ва 2021 йилларда Абдураҳмонов ва унинг укаси Муҳаммаднинг ҳаётига суиқасд қилинди. 2021 йил декабр ойида Тумсо Абдураҳмонов Чеченистонда унинг тўққиз нафар қариндоши ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берди.
Тумсо Абдураҳмоновнинг ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар 1 декабр куни пайдо бўлди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, у укаси билан бирга алоқага чиқмай қўйган. Бир неча кундан кейин унинг ўлдирилгани ҳақида Чеченистон мухолифатининг 1АДАТ телеграм канали хабар берди. Аммо Швеция полицияси унинг ўлдирилганини тасдиқламаган эди.
Мавзуга оид
10:09 / 08.04.2026
Россия суди “Ичкерия”ни террористик ташкилот деб топди
15:22 / 25.02.2026
Қозоғистон чеченистонлик мухолифатчи экстрадициясини тўхтатди
08:33 / 13.02.2026
ОАВ: ЙТҲдан кейин Адам Қодировнинг талоғи олиб ташланган
18:42 / 08.02.2026