12:22 / 12.12.2022
4503

Хусусий корхоналар сони энг кўп ҳудуд маълум қилинди

Қайси ҳудудда хусусий корхоналар сони кўплиги тўғрисида маълумот берилди.

2022 йил 1 декабрь ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) сони 588 823 та бўлиб, шундан хусусий корхоналар сони 92 839 тани ташкил қилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида хусусий корхоналар сони энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилди – 12 081 та.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Фарғона вилояти – 11 741 та;
  • Қашқадарё вилояти – 10 682 та;
  • Самарқанд вилояти – 8 548 та;
  • Сурхондарё вилояти – 7 354 та.

Хусусий корхоналар иқтисодий фаолият турлари бўйича сони:

  • савдода – 38 402 та;
  • саноатда – 15 952 та;
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 8 017 та;
  • қурилишда – 6 885 та;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 6 423 та.
Top