Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ЖСТга аъзо бўлишда Ўзбекистонга ёрдамни давом эттиради
13 декабрь куни Вашингтонда Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги стратегик шериклик мулоқоти иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лу раҳбарлик қилди.
Кун тартибига мувофиқ сиёсат ва минтақавий мулоқот соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди. Бугунги кунда очиқ мулоқот ва ўзаро ишончга асосланган Ўзбекистон-Америка кўп қиррали ҳамкорлиги жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди.
Бундан ташқари, Америка томони Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади. Ўзбекистон жиддий таҳдидларга қарамай, президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида кенг кўламли ва муваффақиятли ислоҳотлар йўлида изчил бораётгани таъкидланди. Америка томони Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини, иқтисодиёт, таълим ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳаларида ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрлиги билдирилди.
Делегациялар хавфсизлик масалалари бўйича мулоқот масалаларини ҳамкорликни муҳокама қилдилар ва Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратди.
Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонга "C5+1" дипломатик платформасида фаол иштирок этгани учун миннатдорлик билдирди. Ушбу формат муаммоларни биргаликда ҳал қилиш, обод ва хавфсиз Марказий Осиёни барпо этишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
"Иқтисодий тараққиёт" сессиясида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Рақамли иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, транспорт, сув ресурслари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича ташаббуслар кўриб чиқилди. Иштирокчилар икки мамлакат компаниялари дуч келаётган муаммоларни самарали ҳал этиш юзасидан ҳам фикр алмашди.
2023 йил Самарқандда АҚШ ва Марказий Осиё ўртасидаги Савдо ва инвестициялар бўйича доиравий шартномаси (ТИФА) кенгаши мажлисига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди. Томонлар ТИФА иқтисодий кун тартибини шакллантириш учун ҳар икки томоннинг идоралари иштирокида доимий ишчи гуруҳ тузишга келишиб олди.
Америка томони ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида Ўзбекистонга ёрдам кўрсатишни давом эттиришга тайёрлиги ҳақида хабар берди.
"Инсоний мезон" сессияси давомида АҚШ вакиллари Ўзбекистонда демократик институтларни мустаҳкамлаш, сўз ва дин эркинлигини ҳимоя қилиш, мажбурий меҳнатга барҳам бериш ва гендер тенглигини таъминлаш борасида эришилган ютуқларга ижобий баҳо берди.
Томонлар маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар. АҚШ ҳукумати мамлакатда таълим сифатини ошириш, ўқув базасини такомиллаштириш ва ўқитувчилар касбий маҳоратини ошириш бўйича амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни мамнуният билан қабул қилмоқда. Таълим соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирилди. Илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш зарурияти тасдиқланди. Соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, IT, қишлоқ хўжалиги, сейсмология ва бошқа истиқболли йўналишларда алоқаларни давом эттириш муҳимлиги эътироф этилди.
Учрашув якунлари бўйича қўшма баёнот қабул қилинди.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026