Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик борлиги эслатилди
Қонунчиликка мувофиқ, никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзмоқда.
Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахс тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши), никоҳга киришни хоҳловчилар илтимосига кўра тегишли туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан 1 йилга камайтириши мумкин.
Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Хусусан: никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш 1,5 млн сўмдан 3 млн сўмгача; ота-она ёки улар ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш 2,1 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача; никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш 3 млн сўмдан 6 млн сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин такроран содир этиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мавзуга оид
14:09 / 02.11.2024
Хитойдаги шаҳарда келин 35 ёшдан кичик бўлса, никоҳдан ўтишда ҳукумат томонидан пул тўланади
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
21:28 / 26.10.2024
Россияда чет элликлар билан сохта никоҳ қуришга қарши қонун қабул қилинди
13:38 / 23.10.2024