Жаҳон | 20:47 / 20.12.2022
5068
2 дақиқада ўқилади

Германия 2023 йилда Россия нефтини сотиб олмайди - Bloomberg 

Леуна ва Шведт нефтни қайта ишлаш заводлари келаси йилдан бошлаб Россия нефтини сотиб олмайди. 

Фото: Getty Images

Германия келаси йил бошидан Россия нефтини сотиб олишни тўхтатади ва Қозоғистондан нефт импорт қилади. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди. 

Немисларнинг Леуна ва Шведт нефтни қайта ишлаш заводлари тарихан Россия нефтини қувур орқали импорт қилишга қарам бўлиб келган. Энди Европадаги энг йирик «Дружба» қувури орқали нефт Қозоғистондан келади, аммо бу келишув ҳали имзоланмаган.

Германия Иқтисодиёт вазирлиги хабарига кўра, Леуна ва Шведт нефтни қайта ишлаш заводлари янги йилдан бошлаб Россия хом нефтига буюртма бермайди. 

2022 йил май ойи охирида ЕИ давлатлари раҳбарлари Россия нефтини экспорт қилишни тақиқлашга келишиб олдилар. 3 декабр куни Европа Иттифоқи кенгаши Россиядан экспорт қилинадиган нефтнинг юқори нархини 1 баррел учун 60 доллар қилиб белгилашга қарор қилди. 

5 декабрда Европа Иттифоқининг Россияга қарши нефт санкциялари кучга кирди. 2023 йил 5 февралдан бошлаб Россия нефт маҳсулотларини сотиб олиш ҳам тақиқланади. 

2022 йил 9 декабрда Қўшма Штатлар нефт эмбаргосини четлаб ўтишга уринган компанияларга нисбатан ҳам санкциялар жорий қилган эди. 

Мавзуга оид