Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий Мажлис ваколатларини янада кенгайтириш режалаштириляпти
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси бўлиб ўтяпти.
«Сўнгги йилларда кўп ваколатларни Олий Мажлисга ўтказдик, уларни янада кенгайтиришни ўйлаяпмиз.
Янги вазир тайинлашда ҳам депутатлар иштирок этяпти, режалари билан танишиб, маъқуллаяпти. Лекин, афсуски, кейинчалик фақат танқид билан чекланяпти.
Маълумки, соҳалар бўйича иккала палатада ҳам қўмиталар, комиссиялар бор. Аслида, улар, вазирларга қайси йўналишда ёки ҳудудда иш яхши кетмаётганини кўрсатиши, камчиликлар бўйича жойига чиқиб, халқ фикрини ўрганиб, масалага биргаликда ечим топишлари лозим.
Шу боис, вазир фаолиятини самарали ташкил этишда парламентдаги қўмита, комиссия ва депутатларнинг ҳам масъулиятини белгилаш, тўғри бўлади, деб ҳисоблайман.
Албатта, танқид ҳам керак. Аммо, ҳозирги депутатларга берилган катта ваколат ва имкониятлардан самарали фойдаланиш лозим.
Мен ҳам узоқ йиллар депутат бўлиб ишлаганман, ўша даврда биронта вазир Парламентда ҳисобот берганини кўрмаганмиз. Ҳозир эса вазият мутлақо бошқача-ку!
Шунинг учун, энг муҳим масала – юрт тақдирига дахлдор бўлиб, халқимизни рози қилиш учун ҳаммамиз биргаликда ишлашимиз керак.
Умуман, Парламентимиз иш услубини яхшилаш ва фаолият самарадорлигини ошириш ҳам, Конституциямизда ўз аксини топиши зарур», — деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
14:04 / 26.08.2025
Иордания подшоҳи Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди
20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади
07:50 / 27.12.2024
Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди
20:15 / 26.12.2024