Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Эрон санкцияларни четлаб ўтиш учун янги савдо йўлагини яратмоқда
Йўлак Каспий денгизи орқали ҳам ўтади.
Фото: Reuters
Россия ва Эрон Шарқий Европадан Ҳинд океанигача бўлган 3 минг км узунликдаги янги трансконтинентал савдо йўлини яратишга киришди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Лойиҳанинг мақсади, деб ёзади агентлик, икки давлатнинг Каспий денгизидаги сув ва темир йўли орқали юкларни етказиб беришни тезлаштириш истаги бўлган. Шу тарзда Россия ва Эрон Ғарб санкцияларининг мамлакатлар иқтисодиёти ва савдо алоқаларига кўрсатаётган босимини камайтирмоқчи. Маршрутнинг шимолий нуқтаси Азов денгизида жойлашган.
Кемаларни кузатиш маълумотларига қараганда, Россия ва Эроннинг ўнлаб кемалари, жумладан, санкциялар остига тушган кемалар ҳам аллақачон бу йўналиш бўйлаб ҳаракатланмоқда.
Лондондаги Халқаро стратегик тадқиқотлар институти эксперти Мария Шагина сўзларига кўра, Россия ва Эрон ўзаро савдо йўлаги яратиш учун 25 миллиард долларгача сармоя киритмоқчи.
7 декабр куни Эроннинг Россиядаги элчиси Козим Жалолий Москва ва Теҳрон тез орада кенг қамровли ҳамкорлик бўйича узоқ муддатли шартнома имзолашини айтган эди.
29 август куни Россия ва Эрон ташқи ишлар вазирликлари орқали ҳужжат лойиҳалари алмашуви бўлиб ўтди. Эрон раҳбари Иброҳим Раисий сўзларига кўра, «Шимол-Жануб транспорт йўлагини ривожлантириш кун тартибида қолмоқда».
Мавзуга оид
23:02 / 17.02.2026
АҚШ бир сутка ичида Яқин Шарққа 50 дан ортиқ қирувчи самолёт жўнатди
18:18 / 17.02.2026
Уруш хавфи кучаяётган бир пайтда АҚШ ва Эрон ядровий музокаралари бошланди
11:25 / 16.02.2026
Трамп: Эронда режим ўзгариши – «рўй бериши мумкин бўлган ишларнинг энг яхшиси»
18:15 / 13.02.2026